"Лацио"нинг икки нафар етакчиси узоқ муддатларга сафдан чиқишди

Римнинг "Лацио" клуби ўзининг 2 нафар асосий футболчиларидан айрилди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Унга кўра бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Лейва мушаклари билан боғлиқ жароҳат сабаб тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Шунингдек хорватиялик ярим ҳимоячи Милан Бадель эса ўнг сонида оғриқ ҳис қилмоқда ва у ҳам номаълум муддатга сафдан чиққан.

Маълумот учун, Лейва жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди ва 1та голга ассистентлик қилди. Бадель эса ҳозира 8та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!