Леброн Жэймс Кливлендга рақиб бўлиб қайтди
Бугун океан ортида Миллий баскетбол ассоциациясининг мунтазам чемпионатидан ўрин олган навбатдаги кун беллашувлари бўлиб ўтди. Бу кунда бир-биридан қизиқарли қатор учрашувлар ўтказилгани мухлисларга жуда ҳам манзул келди.
Улардан бирида кучли жамоалардан "Кливленд Кавальерс" ва "Лос-Анжелес Лейкерз" ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли кечган қарама-қаршилик бир неча мавсум Кливленд жамоаси сафида ёрқин мавсум ўтказган Леброн Жэймснинг собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боргани бўлди. Учрашув меҳмонларнинг 109:105 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, "Лейкерз" сафида айнан Жэймс 32 очко тўплаб, жамоасининг ғалабасига катта хисса қўшди. Шу ва бошқа бир қатор қизиқарли учрашувлар тафсилоти:
"Кливленд" – "Лейкерс" 105:109 (28:24, 24:25, 29:32, 24:28)
"Чикаго" – "Финикс" 124:116 (25:28, 39:41, 30:24, 30:23)
"Хьюстон" – "Детройт" 126:124 (31:29, 25:28, 37:26, 33:41)
Фикрлар