
Легионерлар: Хитойда ўзбек дербиси “ўхшамади”
Хитой чемпионати 1-турида Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” жамоаси ўз майдонида Анзур Исмоилов ҳаракат қилаётган “Чанчунь Ятай” билан ўзаро баҳс олиб борди.
- Легионерлар: Фозил Мусаев жамоаси ютқазди
- Легионерлар: Баҳодир Насимов “Ансан Гринерс” тарихидаги илк голга муаллифлик қилди
Ўзбек дербиси бўлиши кутилган ўйинда Одил Аҳмедов жамоасининг хатто қайдномасига ҳам киритилмади. Шунга қарамай, шанхайликлар 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Анзур Исмоилов ўз жамоаси сафида 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. “Шанхай СИПГ” ҳозирча биринчи ўринни банд қилиб олди.
Фикрлар