Легионерларимиз. Исмоилов жамоасида мағлубият, Кримец жамоасида ғалаба

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Супер лигасида 7-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси сафарда “Ляонинг Хунин”га қарши баҳс олиб борди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Кримец бу тур ҳам қайдномага киритилгани йўқ. Ўзи умуман, пойтахтликлар устози Хосе Гонсалес ҳамюртимизни бу мавсум бирорта ҳам ўйинда ҳатто қайдномага ҳам киритмай келмоқда.

Легионерларимиз. Бугун Сардор Рашидов Хавига қарши кубок финалида ўйнайди ва бошқалар

Анзур Исмоилов тўп тепадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси бу турда сафарда “Яньбянь” клуби меҳмони бўлди. Ҳамюртимиз тўлиқ ўйнаган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида рақибларидан устун келишди. Қайд этиш жоиз, Исмоилов бу мавсум илк бор кетма-кет икки баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.

Хитой Супер лигаси. 7-тур

“Ляонинг Хунин” – “Бейжинг Гуоан” 2:4 (0:1, 2:3)

Голлар: 0:1 – 45+1 Ю Дабао, 0:2 – 49 Жонатан Сориано,  1:2 – 58 Ассани Лукимя, 1:3 – 69 Ренато Аугусто, 1:4 – 86 Ренато Аугусто, 2:4 – 90+4 Хамес Чаманга.

“Яньбянь” – “Чанчунь Ятай” 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 63 Жин Бо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!