Легионерларимиз. "Уҳуд" ғалабага эришди

Уҳуд" Саудия Арабистони чемпионати 19-туридан ўрин олган учрашувда "Ал-Файсали" жамоасига қарши майдонга тушиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборли томони, Игнатий Нестеров дарвозасига 2️0️-дақиқада пенальти белгиланди.

Бразилиялик Луизиньо терма жамоамиз посбони қўриқлаётган дарвозани 1️1️-метрлик нуқтадан ишғола қила олмади.

Кечаги ғалаба натижасида "Уҳуд" ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва жамоа қаторасига иккинчи учрашувда зафар қучганига қарамай, ҳамон турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Саудия Арабистони Про-лигаси. 19-тур

"Уҳуд" - "Ал Файсали" 4:1

Голлар: Моҳмад Атия (2), Сагер Отайф (45+3), Аҳмед Гома (47), Тиекеу (76) - Ҳамдам Ал Шамрони (45+5)

Амалга оширилмаган пенальти: Луизиньо (20).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тога
08/02/2019 11:50
Дилик бу уни айби эмас менимча у яхши дарвозабон.
&
дилик
08/02/2019 10:14
Шу махоратингни австралияга курсатсанг булмасмиди ...эссиза