Лэмпардни четлатишди

Мазкур баҳсда техник ҳудуддан четга чиқиб, захира ҳаками билан тортишгани  учун "Дерби Каунти" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард четлатилди

Бу 40 ёшли мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги дастблабки четлатилиши бўлди. У жамоаси ярим ҳимоячиси Том Лоуренснинг 58-дақиқада четлатилиши ва пенальти белгиланишидан норози бўлди. 

"Мен ҳакамлар билан мулоқот қилишни яхши кўраман, аммо бу ерда ҳеч нарса бўлмаган эди. Бу пенальи эмас эди. Рақиб енгилгина пенальти олди, бизга эса беришмади. Ҳамма нарса бизга қарши бўлди. Бундай ўйинлар бўлиб туради", - деди Лэмпард ўйиндан сўнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!