Леннокс Льюис: Фьюри Жошуа ва Уайлдерга қараганда хавфлироқ боксчи

  • 17 август, 2018, 09:58
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис Тайсон Фьюри мағлуб қилиш Деонтей Уайлдер ва Энтони Жошуадан қийинроқ эканлигини айтиб ўтди.

Ҳар бирининг ўз услуби бор. Улар ҳар хил тоифадаги боксчи. Шунинг учун мен уларнинг бир-бирлари билан жанглари бўлишини истардим. Бу худди бизнинг олтин давримизга ўхшайди.

– Ўйлайманки, қизиқарли жанглар бўлади. Жошуа жуда хавфли. Унинг ўнг қўлда кучли зарбаси бор. Уайлдерда эса унданда хавфлироқ зарба. Шунингдек, у Жошуадан тезкорроқ. Бироқ уларнинг Тайсон Фьюрини ютишини айтиш қийин. У жисмонан анча ўсган ва бўйи ҳам баланд. Узун қўлларга эга. Бу боксчида бошқаларга ноқулай услуб мавжуд. Уларнинг ҳар бирига алоҳида тайёргарлик кўриш зарур, – дейди Льюис.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри тез орада Деонтей Уайлдер билан учрашиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!