Леонарду Жардим Россия чемпионатида иш бошлаши мумкин
Москванинг “Спартак” клуби бош мураббийи Массимо Каррера тез орада ўз лавозимидан озод этилади.
Спорт-Экспресс нашри тарқатган хабарга кўра москваликлар раҳбарияти бу борада якуний қарорга келиб улгуришган. Унга кўра жамоани вақтинча Карреранинг ассистенти Рауль Рианчо бошқариб туради.
Берилган маълумотларга қараганда “Спартак” ушбу лавозимга яқиндагина “Монако”дан истеъфога чиқарилган Леонарду Жардимни таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Таъкидлаш керакки, “Спартак” кетма-кет омадсизликлардан сўнг Россия премьер-лигасида жами 18 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Фикрлар