"Лестер" нигериялик футболчиси билан шартномани узайтирди
Англиянинг “Лестер” клуби ўзининг нигериялик ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 21 ёшли футболчи “тулкилар” билан 2024 йилга қадар тузилган келишувга имзо чеккан.
Эслатиб ўтамиз, Ндиди “Лестер” сафига 2016 йил қишда Бельгиянинг “Генк” клубида 17,7 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.
Фикрлар