"Лестер" расмий сайти клуб хўжайини вафот этганини маълум қилди

Англиянинг "Лестер" клуби хўжайини Вичай Шривадханапрабха вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Гап шундаки, Англия премьер-лигасининг “Лестер” ҳамда “Вест Хэм” учрашувдан кейин “тулкилар” хўжайини Вичай Шриваддханапрабхага тегишли вертолёт King Power стадиони автотураргоҳига қулади. Натижада ҳаво кемаси ёниб кетди ва катта аланга юзага келди. Таъкидлаш керакки, вертолёт ичида яна 4 нафар инсон бўлган ва уларнинг барчаси ҳалокат қурбони бўлишган.

Маълумот учун, 60 ёшли Вичай "Лестер"ни 2010 йилда сотиб олган эди. Унинг хўжайинлигида жамоа 2015/16 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!