"Лестер" хўжайинининг вертолёти қулашига нима сабаб бўлгани маълум бўлди
Англиянинг "Лестер" клуби хўжайини Вичай Шривадданапрабх ўтирган вертолёт қулашига техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бу авиация ҳодисаларини ўрганиш бўйича Буюк Британия тергов қўмитаси ҳулосасига кўра маълум қилинган. Унга кўра вертолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг бир неча сония ўтиб бир томонга оғиб кетган ва ерга қулаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу авиаҳалокатда Шривадданапрабхдан ташқари шунингдек вертолёт учувчиси, “Лестер” клубининг икки ходими ва битта пассажир ҳалок бўлди.
Фикрлар