Либертадорес кубоги финали яна бошқа қитъада ўтадими?
Эслатиб ўтамиз, кеча Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Ривер Плейт" мазкур мусобақа финалида "Бока Хуниорс"дан (3:1) устун келган эди. Аслида ушбу ўйин Буэнос-Айресдаги "Сентенарио" стадионида ўтиши керак эди, аммо "Ривер Плейт" мухлисларининг рақиб жамоа автобусига ҳужум қилиши оқибатида КОНМЕБОЛ хавфсизлик нуқтайи назаридан учрашувни айнан Мадридда ўтказишга қарор қилган эди.
"Биз юзага келган вазият туфайли шундай қарор қабул қилдик. Нейтрал майдон топиш керак эди ва фавқулотда қарор қилишга тўғри келди. Аммо буни яна режалаштираётганимиз йўқ.
"Сантьяго Бернабеу"да ўйин ўтказиш менинг ғоям эмас. кенгашиб шу қарорга келинди. Сўнг мен дўстим Флорентино Пересга қўнғироқ қилдим ҳамда бу ишни амалга оширишни иложи бор ёки йўқлигини сўрадим. У эса жавоб учун икки дақиқа сўради ва стадионда ўйин ўтказиш бепул эканлигини айтди", - деди Домингес.
Фикрлар