"Лион" "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олди
Франциянинг "Лион" клуби ўзининг расмий сайтида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жейсон Денайерни сотиб олгани ҳақида эълон қилди.
Унга кўра француз клуби 23 ёшли бельгиялик футболчи учун “шаҳарликлар”га 6,5 миллион евро тўлаган. Бундан ташқари, “сити” футболчининг кўрсатган ўйинларига қараб яна 3,5 миллион евро бонус олади. Денайернинг ўзи эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.
Маълумот учун, Денайер 2013 йилдан буён “Манчестер Сити” аъзоси ҳисобланар эди. Аммо, ўтган давр мобайнида у жамоанинг асосий таркибида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган. “Шаҳарликлар” уни "Селтик", "Сандерленд" ва "Галатасарой" каби жамоаларга ижарага бериб юборишган.
Фикрлар