“Лион” мураббийи ЕЧЛ нимчорак финалида “Реал” билан ўйнамоқчи
Франциянинг “Лион” клуби бош мураббийи Бруно Женезио Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Француз клуби “Манчестер Сити”, “Шахтёр” ва “Хоффенхайм” билан бир гуруҳдан ўрин олиб, иккинчи ўринни эгаллаган.
– “Лион”га бу оғирлик қилмайди. Ҳар қандай ҳолатда биз кучли жамоа билан ўйнашимизга тўғри келади. Биз тақдирда нима бўлса ўшани қабул қилишга мажбурмиз. Шахсан мен шаҳарга Карим Бенземанинг қайтишини истаган бўлардим, – дейди Женезио.
Фикрлар