“Ливерпуль” Фекирнинг трансфери бўйича яна музокараларни бошлади

Франциянинг “Лион” клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир барибир “Ливерпул”га кўчиб ўтиши мумкин.

Bleacher Report нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 24 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери борасида музокараларни яна бошлаб юборишган. Бу борада эса якуний қарор шу ҳафтанинг ўзидаёқ қабул қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб “Ливерпуль” Фекирнинг аввалги жароҳати сабаб уни сотиб олишни истамагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!