"Ливерпуль" Германия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда
Германиянинг "Хоффенхайм" клуби ярим ҳимоячиси Керем Демирбай ҳамон "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.
Turkish-Football нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар скаутлари 25 ёшли Германия терма жамоаси аъзосининг ўйинларини баҳордан буён кузатишмоқда. Айни дамга келиб “Ливерпуль” футболчининг вакиллари билан алоқага ҳам чиққан.
Маълумот учун, Демирбай жорий мавсум “Хоффенхайм” сафида бор йўғи 2та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар