"Ливерпуль" "Наполи" етакчиларидан бирига қизиқиб қолди

"Наполи" клуби хавбеки Пётр Зелински АПЛ грандининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Express нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли польшалик футболчининг хизматларига шахсан мерсисайдликлар устози Юрген Клопп эҳтиёж сеза бошлаган. Немис мутахассиси ушбу футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зелинскини шунингдек "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Челси" каби жамоалар ҳам кўзлашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!