"Ливерпуль" Робертсонга янги шартнома таклиф қилмоқчи
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон тез орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар раҳбарият сўнгги пайтларда ажойиб ўйинлар кўрсатаётган 24 ёшли шотландиялик футболчини рағбатлантириш мақсадида унга маоши оширилган янги шартнома таклиф қилишни режалаштиримоқда. Аниқроғи, унинг маоши деярли икки баробарга оширилади ва ҳафтасига 68 минг еврога етади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ CIES Football Observatory нашри Робертсонни дунёнинг энг қимматбаҳо қанот ҳимоячилари қаторида қўшган эди.

Фикрлар