"Ливерпуль" етакчисининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер бир ой жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли футболчи ноябрь ойининг бошларига сафга қайтиши кутилмоқда. Шу тариқа у “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун,  Милнер жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!