
"Локомоти" рус клуби билан дуранг ўйнади
“Локомотив” футболчилари 4та синов-назорат ўйинларида майдонга тушиши кўзда тутилган бўлиб, бугун илк назорат баҳси Москванинг “Динамо”сига қарши бўлиб ўтди.
Қизиқарли тарзда кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди. Рус клуби сафида Евгений Марков муваффақият қозонган бўлса, “Локо” сафида Авазбек Ўлмасалиев рақиб дарвозасини ишғол этди.
Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” 6 февралда Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони “Астана” клуби билан куч синашади.
Фикрлар