Лондон клублари "РБ Лейпциг"нинг 19 ёшли ҳимоячиси учун кураш бошлашди

Германиянинг "РБ Лейпциг" клуби ҳимоячиси Иброҳим Конате "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “канонирлар” 19 ёшли франциялик футболчини кўз сотиларига олиб қўйишган. Тез орада улар Конатенинг ўйинларини яқиндан кузатиш учун ўз скаутларини Германияга юборишади.

Қайд этиш лозимки, Конате учун “Арсенал” ягона даъвогар эмас, унга шунингдек Лондоннинг бошқа бир клублари – “Челси” ва “Вест Хэм” ҳам кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, Конате жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!