Лондон клубларининг ёш иқтидор эгалари Бундеслига жамоаларига кўчиб ўтишди

"Аугсбург" клуби "Вест Хэм" ҳимоячиси Рис Оксфордни мавсум охиригача ижарага олди.

Маълумот учун 20 ёшли германиялик футболчи асли “Вест Хэм” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “болғачилар” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушган.

Шунингдек, "РБ Лейпциг" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Эмил Смит-Роуни сотиб олди. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфер қанчага тушгани маълум қилинмаяпти.

Маълумот учун, 18 ёшли англиялик футболчи “Арсенал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “канонирлар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол уришга эришган. Англия ўсмирлар терма жамоаси сафида эса 4та ўйинда иштирок этиб, 1та гол киритишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!