Лопетеги: Бензема – буюк футболчи

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа форварди Карим Бензема кўрсатаётган ўйин ҳақида гапириб ўтди.

“Нега энди Бензема бир мавсумда 30та 40та гол ура олмаслиги керак? Биз учун энг муҳими бу жамоа ғалабаси, гол уриш эса жамоадаги барча футболчиларнинг иши. Бензема – буюк футболчи ва ҳар доим шундай бўлган. Унинг ютуқлари тўлиқлигича унинг ўзининг ҳаракатлари маҳсули. У жамоага ёрдам беришдан доимо хурсанд бўлади”, - дейди тажрибали мутахассис.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум Ла Лиганинг ўтган 3та турида рақиблари дарвозасини 4 маротаба ишғол этишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!