Лопетеги Пересга мурожаат қилди

As хабарига кўра, Лопетеги марказий ҳимоячи, ҳужумчи ва "Челси"га ижарага берилган Матео Ковачичнинг ўрнига янги футболчи сотиб олиш кераклигини таъқидлаган.

Ҳимоячи Хесус Вальехо 4-6 ҳафтага сафдан чиққан эди. Испаниялик мутахассис эса Вальехо жарохатидан қутилганидан сўнг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага бермоқчи.

Ҳужумда эса 21 ёшли Борха Майоралга таянмоқчи, аммо яна бир ҳужумчига эхтиёж сезмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!