Лопетеги: "Реал" АҚШда ўйнамайди
"Менимча, "Реал" АҚШда ўйнамайди. Бу борада мен футболчилар томондаман. Уларда тўғри ва объектив сабаблар бор", - деди Лопетеги.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Испания Ла Лигаси биринчиликнинг айрим ўйинларини океан ортида ўтказиш бўйича Relevent медиакомпанияси билан 15 йиллик шартнома имзолаган эди.
Ла Лигада иштирок этувчи 20 та клуб сардорлари эса бу келишув устидан бу борада тегишли органларга мурожаат қилиб, қарши эканликларини билдиришган эди.
Фикрлар