Лопетегининг айрим қарорлари Переснинг жаҳлини чиқармоқда

"Реал" Мадрид президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хулен Лопетегининг айрим қарорларидан норози бўлмоқда.

Унга кўра "қироллик клуби" раҳбарига биринчи навбатда ёзги трансферлар даврида энг қимматга харид қилинган бразилиялик форвард Винисиус Жуниорнинг асосий таркиб ўрнига ўринбосарлар жамоасига жўнатиб юборилгани ёқмаган бўлса, кейинги ўринда "Челси"дан аранг сотиб олинган дарвозабон Тибо Куртуанинг захирада қолдирилаётгани ёқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Перес ва Лопетеги жамоага янги ҳужумчи сотиб олиш борасида ҳам ўзаро тил топиша олишмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!