Ловреннинг қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Ливерпул"нинг хорватиялик ҳимоячиси Деян Ловрен яна камида бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Хорватия терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2018да олган жароҳатидан ҳали тўлиқ фориғ бўлмаган. Айни дамда якка тартибда машғулотлар ўтказаётган Ловрен камида октябрдан бошлаб мерсисайдликларга ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, 29 ёшли футболчи ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!