Луис Энрике: Англияга қарши худди “Уэмбли”даги каби ўйнашга ҳаракат қиламиз

  • 15 октябрь, 2018, 11:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бугун УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган Англияга қарши баҳс олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

Tecno

“Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз, биро шуни унутмаслигимиз лозимки Англия терма жамоаси ҳозир жуда яхши ўйнамоқда. Улар 5та ҳимоячи билан ўйнашаётган эди, бироқ жароҳатлар сабаб тактикасини ўзгартиришди.

Биз бугун ҳам худди “Уэмбли”да (2:1) бўлгани каби ўйнашга тайёрмиз. Чиройли ўйин эвазига ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир футболчиларим жуда яхши ҳолатда.

Бу Испания терма жамоаси менинг “Барселона”мга умуман ўхшамайди ва уларни ўзаро таққослаш нотўғри”, - дейди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Англия учрашуви бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!