Лукаку Англия термасига қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Бельгия терм жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англияга қарши ЖЧ-2018 турнири учинчи тур баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи Тунисга (5:2) қарши кечган учрашувда кичик жароҳат олган ва жамоасининг сўнгги тайёргарликларида иштирок этмаган. Тиббий текширувлардан сўнг Лукакуда жиддий жароҳат йўқлиги аниқланган, бироқ бельгияликлар устози Роберто Мартинес унинг соғлиғи борасида таваккал қилмоқчи эмас.

Англия ва Бельгия термалари Тунис ва Панама устидан қозонилган ғалабалари эвазига нимчорак финал йўлланмасини деярли ҳал қилди. Бу жамоаларнинг ўзаро ўзини гуруҳдаги етакчини аниқлайди. Ўйин 28 июн куни Калининградда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!