Лукаку "Эвертон"га ўтиши мумкин

Англиянинг "Эвертон" клуби "Лацио" ҳимоячиси Жордан Лукакуга нисбатан жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 23 ёшли бельгиялик футболчига жамоанинг фахрий ҳимоячиси Лейтон Бейнсга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Таъкидлаш керакки, Лукакуга шунингдек "Лестер" ҳамда "Вест Хэм" клублари ҳам кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Жордан Лукаку "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг укаси ҳисобланади. У ўтган мавсум римликлар сафида жами 44та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!