Лушчан: Бир кун олдин йиғилган таркибни бугун майдонга тушуриш керак эмаслигини билардим
Бугун Pepsi Суперлига 16-тур доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилди ва кичик ҳисобда (0:1) мағлубиятга учради. Ўйиндан сўнг жиззахликлар устози Сергей Лушчан ўйин борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
"Бугун мағлубиятга учрадик. Айбни ўз бўйнимга оламан. Бир кун олдин йиғилган таркибни бугун майдонга тушуриш керак эмаслигини билардим. Футболчиланинг кучли хохиши мени таваккал қилишга ундади. Ўйиндан кейин жамоага таклиф этилган барча футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирдим. Сабаби, улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Жуда катта истагим бор эди.Чиройли ўйин кўрсатиб,томошабинларга ғалаба тухфа тақдим этмоқчи эдик. Ҳаёт давом этади. Кейинги ўйинларда биз ғалаба қозонишимиз шарт. Бўйин эгмаймиз. Ишланда давом этамиз", - дейди тажрибали мутахассис
Фикрлар