Лутфулла Тўраев ҳам Индонезияга йўл олиши мумкин

Тажрибали футболчи Лутфулла Тўраев ўтган йили АГМК жамоасининг сардори сифатида иштирок этиб Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди. Лекин янги мавсумда олмалиқликлар сафида катта ўзгаришлар юз бергани боис жамоадан бир қатор ўйинчилар кетишди. Уларнинг орасида эса Лутфулла Тўраев ҳам бор. Кубокнинг қўлга киритилишида катта ҳисса қўшган ярим ҳимоячи эндиликда «Бунёдкор» жамоасининг машғулотларида иштирок этяпти.

Бироқ, тажрибали футболчи SPORTS.uz муҳбири билан суҳбат давомида Индонезиядан таклиф кутаётганини айтди.

- Айни пайтда «Бунёдкор» клубида шуғулланяпсиз…

- Аслида менинг Индонезиядан вариантим бор ва шуни кутиб ўтирибман. «Бунёдкор»да шуғулланиб спорт формамни сақлаб турибман. Агарда Индонезия варианти ўхшамайдиган бўлса, «Бунёдкор»да қолиш ниятим бор. Ҳар ҳолда менга Вадим Абрамов билан бирга ишлаш қизиқ ва ёқади. Тўғриси, Индонезияга бориш ёки бормаслигим 50х50 бўлиб турибди.  

Суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!