Люка Динь “Барселона”дан кетмоқчи

“Барселона”нинг чап қанот ҳимоячиси Люка Динь етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб каталонияликлар сафидан кетмоқчи.

Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” ҳам агар 24 ёшли франциялик футболчи борасида яхши таклиф келиб тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “Барселона” “Бавария”дан ортга қайтаришга уринаётган ярим ҳимоячи Тиаго Алькантаранинг трансферига айнан Динни қўшиб бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Барселона” Динни бундан икки йил муқаддам ПСЖдан 16 млн евро эвазига харид қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!