МЮ - "Ювентус" ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди, бу ҳакам Роналдуга ёқмайди

CHERY AUTO

Унга кўра, турнинг марказий ўйинларидан бири саналган "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус" ўйинини сербиялик Милорад Мажич бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади.

Tecno

Унга қанотларда ҳамюртлари Милован Ристич ва Далибор Журжевичлар ёрдамлашади.  Захира ҳаками ҳам Сербиядан - Неманья Петрович.

Маълумот учун, Мажич ўтган йилги ЕЧЛ финалини бошқарган эди. Киевда ўтган финалда "Реал" - "Ливерпул"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Мажич "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга у қадар ҳам ёқмайди. ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Португалия - Германия (0:4) ўйинида сербиялик рефери биринчи бўлимда Пепени четлатган, Португалия фойдасига пенальти бермаган эди ва иккинчи тайм давомида Роналду Мажичнинг қарорларига эътироз билдириш билан ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!