МЮ келгуси йил Сандрони сотиб олмоқчи
Tuttosport хабарига кўра, манкунианлар устози Жозе Моуриньо ҳамон чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш керак деб ҳисобламоқда. Эшли Янг 33 ёшга тўлмоқда, Люк Шоунинг келажаги эса сўроқ остида бўлиб турибди.
"Қизил иблислар" келгуси йилги трансфер бозори вақтида Сандро учун 50 млн евро таклиф қилмоқчилар. Илгарироқ "кекса синьора" Сандро учун ПСЖ томонидан билдирилган 60 млн евролик таклифни рад этгани борасида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар