МЮ мухлислари Марсьялни ўтган ойнинг энг яхши футболчиси деб топишди

  • 1 ноябрь, 2018, 22:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль мухлислар томонидан жамоанинг якунига етган октябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Ўтказилган сўровнома якунларига кўра 22 ёшли франциялик футболчи мухлисларнинг 76% овозига сазовор бўлган. Кейинги ўринлар эса Виктор Линделёф (16%) ҳамда Поль Погбаларга (8%) насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, Марсьяль октябрь ойида премьер-лиганинг 3та учрашувида майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 4 марта ишғол этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!