МЮ мухлислари учун ҳуш, ПСЖ мухлислари учун эса нохуш хабар ёхуд Неймар мавсумнинг қолган қисмида бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин
ПСЖ форварди Неймар УЕФА Чемпионлар лигаси1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказиладиган ҳар иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборади.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчи камида март ойи охиригача даволанишига тўғри келади.
Ҳозирча ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси шифокорлари Неймарнинг жароҳат олган ўнг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказиш ёки ўтказмаслик борасида биро қарорга кела олишмаяпти. Бу борада бугун якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Айтиш лозимки, Неймарнинг операция қилиниши 90% аниқ. Агар у жарроҳлик амалиётини бошдан кечирса, мавсумнинг қолган қисмида ПСЖга ёрдам беролмайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар фақатгина МЮга қарши “Олд Траффорд”даги ўйинда иштирок этолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар