МЮ ва "Атлетико" Перишич учун кураш бошлади

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич икки гранд клубнинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли хорватиялик футболчи учун “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико” клублари кураш бошлашди. Бироқ, ҳар иккала жамоа ҳам ҳозирча Перишичнинг трансфери борасида “нерадзурралар”га расмий таклиф билан мурожаат қилишгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Перишич “Интер” сафига 2015 йил 19 млн евро эвазига “Вольфсбург” клубидан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум миланликлар сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!