МЮ ва "Челси" "Арсенал" футболчисини бепул қўлга киритмоқчи
Уэльслик футболчи "тўпчилар" билан янги шартнома борасида келишу олмаяпти. Унинг шартномаси ёзда ниҳоясига етади ва қишда янги жамоаси билан оғзаки келишиб олиб, ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Унга қизиқиш билдираётган асосий клуб "Ювентус" эканлиги айтилган эди. Daily Mail эса Рэмзига "Челси" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатди.
"Арсенал" эса Рэмзининг кетишидан бироз бўлса ҳам пул ишлаб олмоқчи ва қишда уни сотувга қўйиши ҳам мумкин.
Фикрлар