"Ман. Сити" "Бавария"да чўчиб Санега юқори маош таклиф қилди

"Манчестер Сити" клуби Лерой Санега юқори маошли шартнома таклиф қилди. Бунга сабаб, футболчига бўлган "Бавария"нинг қизиқиши бўлди.

Англияликлар 20 ёшли германияликни "Шальке" клубидан 50 миллион еврога сотиб олди ва бир йилда 28 миллион евро даромад топишини кафолатлади.

Маълумот учун, Англия чемпиони АПЛда энг катта маош тўлайдиган жамоадир. Ўтган мавсум Гюндоган 11 миллион евро ҳамда Серхио Агуэро 18 миллион еврога тенг даромад топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!