"Манчестер Сити" Бравонинг ўрнига бразилиялик дарвозабонни сотиб олади

CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек Португалиянинг “Бенфика” клубида тўп сурувчи 23 ёшли  дарвозабон Эдерсон Мораес фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириши мумкин.

A Bola нашрининг хабар беришича “шаҳарликлар” бразилиялик голкиперни ёзги трансфер даврида сотиб олшни режалаштиришмоқда. Таъкидлаш керакки Моарес “Сити”да ўйини қовушмаётган Клаудио Бравони алмаштиради. Хабарларга қараганда “Бенфика” Бразилия терма жамоаси дарвозабони учун “Манчестер Сити”дан 30 миллион евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, “Бенфика” Эдерсонни 2015 йилда 500 минг евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Иқтидорли дарвозабон ушбу мавсум 14та учрашув ўтказди ва шуларнинг 9тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!