"Манчестер Сити" "Реал" етакчисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Сити" клуби яна “Реал” хавбеки Тони Кроосни сотиб олиш режасига яна қайтди. Бу ҳақда goal.com нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли германиялик футболчига шахсан жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола жиддий қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, Кроос "Бавария"да айнан каталониялик мутахассис қўл остида  тўп сурган ва шу боис Гвардиола ушбу футболчининг имкониятларини яхши билади.

Маълумот учун, Кроос жорий мавсум “Реал” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!