“Манчестер Сити” Сане билан шартномани узайтирмоқчи
Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Лерой Сане билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра “шаҳарликлар” аллақачон 22 ёшли германиялик футболчи билан бу борада музокараларни бошлаб юборган. Таъкидлаш керакки, Саненинг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Сане жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар