"Манчестер Сити" Сане билан шартномани узайтирмоқчи

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Лерой Санега янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 22 ёшли германиялик футболчи билан шартномани узайтиришни шахсан жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола талаб қилмоқда. Каталониялик мутахассис Саненинг имкониятларини анча юқори баҳолаб, келажакда унга катта умид боғламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саненинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Сане жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!