"Манчестер Сити" Украинада 3 кун қолади

"Манчестер Сити" 23 октябрь куни ЕЧЛ 3-тури доирасида "Шахтёр"га қарши кечадиган ўйин учун 21 октябрь куни Украинага етиб келади.

Улар Superior Golf & Spa Resort меҳмонасига жойлашишади. 22 октябрда эса жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва яна бир "шаҳарлик" футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Инглизлар ўйин куни ЕЧЛнинг 20 та тўпи, икки кўчма дарвоза, иккита массаж ётоғи, 100 кг муз, 0,5 литр ҳажмдаги 180 шиша минераль сув, чой, кофе, ҳўл мева ва ёнғоқ буюртиришган.

Улар Харьковни чоршанба куни тушда тарк этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!