"Манчестер Сити" форварди Мексика клубига кўчиб ўтди
"Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Марлос Морено фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Унга кўра “шаҳарликлар” 22 ёшли колумбиялик футболчисини "Сантос Лагуна" клубига мавсум якунигача ижарага беришган.
Эслатиб ўтамиз, Морено “Манчестер Сити” сафига 2016 йил 5,5 млн евро эвазига “Атлетико” Мадриддан келиб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Фикрлар