"Манчестер Сити" ҳам "Аякс" футболчиси учун курашга қўшилди

Энди "Манчестер Сити" ҳам "Аякс" хавбеки Френки де Йонг учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Goal.com интернет нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 21 ёшли голландиялик футболчи учун "Барселона", "Реал" ва "Бавария" каби клублар билан рақобатлашишга тайёр.

Таъкидлаш лозимки, амстердамликлар ўзининг ушбу маҳоратли футболчисини тахминан 75-80 миллион еврога баҳолашмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!