"Манчестер Сити" ҳимоячиси номаълум муддатга сафдан чиқди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Данило номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда инглиз нашрлари хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи кеча Аргентинага қарши бўлиб ўтган ўйинда товонидан жароҳат олган. Шундан сўнг футболчи майдонни кўзида ёш билан тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Данило жорий мавсум “сити” сафида бор йўғи 1та ўйинда иштирок этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!