“Манчестер Сити” қишда "Ювентус" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Алекс Сандронинг ўйинларини жиддий кузатув остига олди.

90min.com сайти тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” скаутлари “Юнветус”нинг ЕЧЛ доирасида “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказган баҳсида 27 ёшли бразилиялик футболчининг ҳаракатларини бевосита стадиондан туриб кузатиб боришган.

Берилган маълумотларга қараганда “Манчестер Сити” ушбу футболчини қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Алекс Сандро жорий мавсум “Ювентус” сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!