"Манчестер Сити" украиналик футболчисини АПЛнинг бошқа бир жамоасига сотишга рози бўлди
“Вулверхэмптон” клуби ҳамон “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Александр Зинченконинг трансфери борасидаги ишларни давом эттирмоқда.
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра жамоалар 21 ёшли украиналик футболчининг трансфери борасида ўзаро келишувга эришишган. “Вулверхэмптон” Зинченко учун “шаҳарликлар”га 16 миллион фунт тўлайди.
Бироқ, “Вулверхэмптон” раҳбариятининг олдида футболчининг ўзи билан келишиб олиш қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Зинченко “Манчестер Сити”да қолиб, асосий таркибга кириш учун кураш олиб бормоқчилиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Фикрлар